Жаҳон | 15:00 / 29.10.2017
7277
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Республика куни нишонланмоқда

29 октябрь куни Туркия Республикаси ташкил топганининг 94 йиллиги нишонламоқда.

Бир аср муқаддам Усмонийлар империясида ҳарбий зобит бўлган Мустафо Камол Отатурк мамлакат халқи замонавий демократик қадриятларга мос равишда яшаши учун кураш бошлаганди. 1923 йилнинг 29 октябрида Отатурк ва унинг яқин ҳаммаслаклари Туркия Республикаси ташкил этилганини эълон қилганди.

Бугун, якшанба куни мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Бош вазир Биноли Йилдирим ва ҳукумат вакиллари Отатурк номидаги хотира майдонида гул қўйиш маросимини ўтказиб, расмий тадбирни очиб берди.

Фото:T.C. Cumhurbaşkanlığı 

Шундан сўнг, Анқарадаги президент саройида тантанали байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид