Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккасарой туманида икки шахс ўғрилик учун қўлга олинди
2017 йил 21 октябрь куни тунги соат тахминан 04:30ларда, номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой тумани ҳудудида, фуқаро Б.А.га тегишли бўлган гаражга эшикни бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, баҳоси 1.850.000 сўм бўлган мотоскутерини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Р.Р. ва Ж.С. содир этганликлари аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
23:43 / 05.05.2025
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025