Жаҳон | 19:00 / 30.10.2017
13303
1 дақиқада ўқилади

Таиландда ўзбекистонлик уч нафар сайёҳ қутқарилди

Фото: Booking.com

Таиланднинг Пхукет оролида Россия ва Ўзбекистондан бўлган тўрт нафар сайёҳ қутқарилди, улар қирғоқ олди оқимига тушиб қолишган, деб хабар бермоқда ТАСС.

Ҳодиса Сурин соҳилбўйида юз берди. Ўзбекистоннинг уч фуқароси ва бир нафар россияликка ёрдам талаб этилган.

Чўмилувчилар ортга қайтувчи оқимга тушиб қолишган, у туристларни қирғоқдан катта тезликда узоқлаштириб олиб кета бошлаган. Маҳаллий қутқарувчилар ва кўнгиллилар сайёҳларни қирғоққа тезкорлик билан олиб чиқишнинг уддасидан чиқишди. Қайд этилишича, тиббий ёрдам талаб этилмаган.

Мавзуга оид