Фан-техника | 16:13 / 31.10.2017
11467
2 дақиқада ўқилади

Falcon 9 ракетасининг биринчи босқичи қўниши билан ёниб кетди

Falcon 9 ракетасининг биринчи босқичи Of Course I Still Love You денгиз платформасига қўниши билан ёниб кетди. The Verge шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлинган. SpaceX ташувчисининг старти 2017 йилдаги 16-старт бўлди (ўтган йили компания саккиз ракетани ишга туширган). Ракета Koreasat-5A алоқа йўлдошини ер орбитасига муваффақиятли олиб чиққан. 

SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси Жанубий Корея сунъий йўлдоши билан бирга муваффақиятли учирилди.

Ракетага 31 октябрь куни Канавералдаги космодромдан старт берилган. Ракета орбитага Жанубий Кореянинг Ktsat компаниясига тегишли Koreasat 5A телекоммуникацион сунъий йўлдошини олиб чиқди. Сунъий йўлдош Thales Alenia Space француз-италян компанияси томондан яратилган. Сунъий йўлдош телевизион ва интернет-сигнални узатиш ҳамда Яқин Шарқ, Ҳинд океани, Узоқ Шарқ, жумладан Япония ва Жанубий Кореядаги кемалар ўртасидаги алоқани таъминлашга мўлжалланган.  

Ракетанинг биринчи поғонаси стартдан 3 дақиқа ўтгач ажралиб, Атлантика океанидаги платформага қўндирилган. 

 

Мавзуга оид