Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вьетнам Марказий банки криптовалюталарни тақиқлади
Вьетнам социалистик республикаси давлат банки мамлакатда криптовалюталардан фойдаланишни ноқонуний деб эълон қилди. Кимки рақамли пул билан муомала қилаётганда ушланса, 2018 йилдан бошлаб жавобгарликка тортилади, деб ёзмоқда Cointelegraph. 2018 йил биринчи чорагида кучга кириши кутилаётган янги қонунда шундай талаблар бор.
Қонунда алоҳида таъкидланишича, мамлакатда амалда бўлган ягона тўлов воситаси бу Вьетнам давлат банки томонидан рухсат берилган ёки ишлаб чиқарилаётган пуллардир. Нашрга кўра, биткоин ва бошқа криптовалюталарнинг пойгаси янги қонун самарадорлигига таъсир этади. Бу тақиқ амалда унчалик ишламайди ёки криптовалюталардан фойдаланмоқчи бўлганларнинг қарашини умуман ўзгартирмайди.
Вьетнам ҳукуматининг бу борада амалга ошириши мумкин бўлган ягона йўли крптовалюталардан фойдаланадиган йирик компанияларга қарши кампаниясини бошлашдир. Вьетнам МБнинг қарори муваффақиятсиз кўринади, чунки у молиявий соҳада инновацияларга барҳам беради.
Бугунги кунда дунё мамлакатлари криптовалюталар борасида 2 хил сиёсатнинг бирини танламоқда. Айримлар ноқонуний пул ўтказмаларининг олдини олиш ҳамда фойдаланувчиларни фирибгарликлардан ҳимоя қилиш мақсадида чекловлар билан қўллашга рухсат беради. Бошқалари бундай пулларни умуман қўллашни тақиқлайди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
20:26 / 15.05.2025
Криптофирибгарлар Telegram орқали 27 млрд доллар пул ювгани маълум бўлди
13:36 / 20.03.2025
Шимолий Корея биткоин захиралари бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди
17:12 / 14.03.2025