Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Евроцемент” Ўзбекистонда цемент завод қурилишига 160 млн доллар сармоя ажратади
Хитойнинг CNBM компанияси таркибига кирувчи Beijing Triumph International Engineering Ўзбекистонда “қуруқ” усул билан йилига 3 млн тонна цемент ишлаб чиқарувчи завод қурилиши учун тендерни ютиб чиқди. Келишув қиймати камида 160 млн доллар бўлиб, лойиҳа 2020 йилгача амалга оширилади.
Бу ҳақдаги келишувни “Евроцемент груп” компанияси бошлиқлари кенгаши раиси Филарет Гальчев ва “Ўзқурилишматериаллар” АЖ бошқарув раиси Ботир Зарипов Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов иштирокида имзолаганлар.
Бу завод юқори технологик қурилма билан жиҳозланган Марказий Осиёдаги энг йирик цемент завод бўлади. Заводни лойиҳалаштириш, қуриш, қурилмаларни монтаж қилиш, ходимларни ўқитиш каби ишлар амалга оширилади. Янги завод “Оҳангаронцемент” корхонаси негизида қурилиши режалаштирилмоқда.
“Евроцемент груп” дунёдаги энг йирик бешта цемент компаниясидан бири ҳисобланади ҳамда Россия, Украина ва Ўзбекистондаги 19 та цемент заводи, темирбетон, темирбетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводлар ва норудали материаллар қазиб олиш карьерларини бирлаштиради.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025