Жаҳон | 17:20 / 02.11.2017
23556
2 дақиқада ўқилади

ШҲТ Нью-Йоркдаги терактга муносабат билдирди

Фото: AP

Нью-Йоркда юз берган теракт глобал миқёсга эга бўлиб, ҳеч қаерда терроризмдан ҳимоя йўқ, у билан қўшма саъй-ҳаракатлар орқали курашиш лозим. Бу ҳақда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг террорчиликка қарши Минтақавий тузилмаси директори (ШҲТ ТҚМТ) Евгений Сисоев маълум қилди.

Тошкентда ШҲТ ТҚМТнинг «Терроризм билан кураш – чегараларсиз ҳамкорлик» бешинчи илмий-амалий анжумани 1-2 ноябрь кунлари бўлиб ўтди. Унда ШҲТга аъзо давлатлар махсус хизматлари, кузатувчи мақомидаги давлатлар, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

«Ушбу террористик ҳаракат, афсуски, бошқа шунга ўхшаш терактлар контекстида юз берди. Бу жараёнлар, улар, терроризм табиати каби, глобал характерга эга», - деган Сисоев. 

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Сурия-Ироқ ҳудудида террорчиликка қарши кучларнинг фаол ҳарбий босими фонида нафақат ҳарбий ҳаракатлар географияси, балки террорчилар фаолияти тактикаси ҳам ўзгармоқда. 

«Халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари Афғонистон ҳудудида бошқатдан жойлашишмоқда, ШҲТга аъзо давлатлар чегараларига жуда яқин келишмоқда, шунингдек, дастлабки давлат ҳудудига қайтиб, «мудроқ ячейка»ларга айланишмоқда», - дея маълум қилди Евгений Сисоев.

Анжуманда таъкидланганидек, Яқин Шарқда давом этаётган қуролли зиддиятлар доимий тус олди ва бутун жаҳон ҳамжамияти учун кескинлик ўчоғи бўлиб қолмоқда.

Мавзуга оид