Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юлия Тимошенко Украинадаги «катта шоу» ҳақида гапирди
«Батькившина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко Украина ИИВ раҳбари Арсен Аваковнинг ўғлига нисбатан талон-торож қилиш бўйича ишни «катта шоу» деб атади. Бу ҳақда «Интерфакс-Украина» хабар бермоқда.
Тимошенконинг сўзларига кўра, у Украинадаги коррупцияга қарши курашга мамлакат президенти Пётр Порошенко ҳамда «Пётр Порошенко блоки» фракцияси раҳбарининг ўринбосарлари Игорь Кононенко ва Сергей Березенко коррупция учун жавобгарликка тортилганидан кейингина ишонади.
Куни кеча Киевнинг Соломенск туман суди Александр Аваковни талон-торож қилиш бўйича иш юзасидан ҳибсга олмаганди.
Украина ОАВ маълумотларига кўра, Александр Аваковда тинтувлар 2015 йилнинг бошида мамлакат ИИВ маблағлари эвазига Миллий гвардия учун рюкзаклар сотиб олишдаги талон-торожлик ҳолати бўйича қўзғатилган иш юзасидан ўтказилган. 31 октябрь куни кечқурун унга коррупция бўйича айблов расман қўйилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025