Жамият | 18:30 / 03.11.2017
9490
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида от ўғриси ушланди

Қуйичирчиқ туман ИИБга 1989 йилда туғилган Аслиддин Топилдиев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, Гул маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган дала майдонида боғлиқ турган унга тегишли нархи тахминан 2.700.000 сўм бўлган бир бош отини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган Ғуломжон Шерматов ва  Қуйичирчиқ туманида доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи, 1998 йилда туғилган Қўчқор Нормирзаевлар содир этганликлари аниқланиб, ушландилар. 

Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Мавзуга оид