Электросталь шаҳри ҳокимининг ёрдамчиси ўзбекистонлик шахс томонидан ўлдирилди
Москва вилоятидаги Электросталь шаҳри ҳокимининг маслаҳатчиси Дарья Туркинанинг ўлдирилишига 40 ёшли ўзбекистонлик шахс алоқадор. Улар ўртасидаги можаро таъмирлаш ишлари туфайли келиб чиққан, деб хабар бермоқда "Интерфакс" воқеадан хабардор манбага асосан.
"Аниқланишича, 40 ёшли ўзбекистонлик қотиллик содир этилган кунда Туркинанинг уйига маст ҳолда келган. У шу аҳволда таъмирлаш ишларини бажармоқчи бўлган", - дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, мигрант ва Туркина ўртасидаги можаро таъмирлаш ишлари сифати туфайли келиб чиққан. "Можаро натижасида қотиллик юз берган", - деган манба. Унинг айтишича, мигрант қотилликдан сўнг уйдаги заргарлик буюмларини ўмарган.
Хабар қилинишича, айни дамда терговчилар далил-исботларни тўплаш билан банд. Эркак ўз айбини тан олган. Жума куни унга айблов қўйилди.
Мавзуга оид
14:06 / 26.09.2024
Японияда суд 56 йил аввалги қотиллик учун ўлимга ҳукм қилинган эркакни оқлади
09:23 / 26.09.2024
Туркияда 8 ёшар қизалоқнинг ўлдирилиши. Бу ҳақида нималар маълум?
00:26 / 28.07.2024
Янгийўлдаги даҳшатли қотиллик. Ҳодиса жойидан репортаж
18:13 / 27.07.2024