Спорт | 12:30 / 08.11.2017
8356
1 дақиқада ўқилади

Анзур Исмоилов Хитой Суперлигаси рамзий терма жамоасидан жой олди

Фото: Getty Images

Футбол статистикасига ихтисослашган WhoScored нашри Хитой Суперлигасининг 2017 йил мавсумидаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Ундан Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов жой олди. Жорий мавсумда у «Чанчун Ятай» клубининг 24 ўйинида майдонга тушиб, 3та гол уришга муваффақ бўлган.

Терма жамоа сардори Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ» етакчиларидан бири бўлса-да, рамзий термага киритилмади. 

Рамзий терма жамоа таркиби қуйидагича:
Дарвозабон:
 Ю Леи (Гуанчжоу Фули)
Ҳимоячилар: Миао (Гуанчжоу Фули), Линпенг (Гуанчжоу Эвергранд), Анзур Исмаилов (Чанчун Ятаи), Жипенг (Гуанчжоу Фули)
Яримҳимоячилар: Ренатиньо (Гуанчжоу Фули), Оскар (Шанхай СИПГ), Гуларт (Гуанчжоу Эвергранд), Захави (Гуанчжоу Фули)
Ҳужумчилар: Ҳалк (Шанхай СИПГ), Лавесси (Хэбей Чайна Форчун)

Мавзуга оид