Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус гаражга эга ғилдиракли уй 1,7 млн. долларга баҳоланди
Кўпчилик инсонлар учун «ғилдиракли уй» ибораси ҳамма нарсани англатиши мумкин, фақат беш юлдузли меҳмонхонадаги ҳордиқни билдирмайди. Германиянинг Volkner Mobil компанияси бунга қўшилишни истамади ҳамда Performance S ғилдиракли уйлар сериясини тақдим этди. Улар ичидаги энг сўнгги модель 1,7 миллион доллар туради. Бу уйни кўрганда эса хаёлга келадиган энг биринчи сўз – ҳашаматли.
Ажойиб автоуйда катта каравотга эга ётоқхона, бутунлай жиҳозланган ошхона, кенг меҳмонхона ва ваннали ҳожатхона бор. Агарда, сизга булар ҳам камлик қилаётган бўлса, Performance S электр гидравлик лифтга эга гараж билан лол қолдириши аниқ. У ерга Ferrari ёки Mercedes’ни бемалол жойлаштириш мумкин.
Ғилдиракли ҳақиқий беш юлдузли меҳмонхона.
Ётоқхона.
Ҳайдовчилик ўрни – орзу даражасида.
Плита, сақлаш учун жойлар ва идиш-товоқ ювадиган машинага эга ошхона.
Ётоқхона.
Иситилувчи душ ва ҳожатхона.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025