Спорт | 02:24 / 12.11.2017
26179
1 дақиқада ўқилади

Зиданнинг «Реал»даги ёқимтойи ким экани маълум бўлди

Фото: Eurosport

«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос бош мураббий Зинедин Зидан қўл остида ҳаммадан кўп майдонга тушаётгани ойдинлашди.

Франциялик мутахассис 2016 йил 4 январь куни Мадрид клубини қўлга олганидан сўнг, Кроос 86 марта ўйинларда кўриниш берган. Ундан кейинги ўринларни Марсело ва Криштиану Роналду эгаллаб турибди - 83 ўйин.

2015/16 мавсумининг иккинчи ярмида Кроос 23 ўйинни ўтказган. Кейинги мавсумда 48 ўйинда майдонга тушган. Жорий мавсумда эса 15 ўйинни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид