Жамият | 19:00 / 13.11.2017
91014
1 дақиқада ўқилади
4 ёшли қизини урган ота собиқ милиция ходими бўлган
“Ўзбекистон” телеканалининг “Учбурчак” кўрсатувида 4 ёшли норасида қизалоқнинг ўз отаси томонидан урилгани ва бу жараён бевосита отанинг ўзи томонидан телефонга тасвирга олингани намойиш этилган эди.
Бу интернет тармоғининг ўзбек сегментидаги ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди. Айни вақтда отанинг кимлиги маълум бўлган. У Тошкент шаҳри Чилонзор-8 мавзесида истиқомат қилувчи А.Х.дир. Унга нисбатан ЎзР ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноий иш қўзғатилган.
Маълум бўлишича, у собиқ ички ишлар идораси ходими бўлиб, шу йилнинг октябрь ойида ишдан кетиш ҳақида рапорт ёзиб, ишдан бўшаган.
Мавзуга оид
12:20 / 28.09.2024
“Тезлигим 80 да эди” – 19 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди
22:30 / 27.09.2024
“Уй-жой бозори ҳалиям ёввойи ҳолатда” – экспертлар билан катта суҳбат
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
19:10 / 27.09.2024