Фан-техника | 14:50 / 14.11.2017
10983
3 дақиқада ўқилади

ФОТО: Emirates компаниясининг янгиланган биринчи тоифа кабиналари

БААнинг Emirates авиакомпанияси янги харид қилган Boeing 777 самолётларидаги биринчи класс ўринларини намойиш этди. Унинг тақдимоти 12 ноябрь куни Dubai Airshow халқаро авиакўргазмасида бўлиб ўтди. Emirates вакилининг сўзларига кўра, биринчи ва бизнес классларнинг янги дизайни люкс автомобиллари салони, аниқроғи, S-синфидаги Mercedes-Benz дизайнидан илҳомланган ҳолда ишлаб чиқилган. 

Таъкидланишича, айни автомобиллар авиакомпания томонидан биринчи класс йўловчилари учун такси сифатида фойдаланилади. Албатта, бундай дабдаба арзон бўлмайди. Дубай-Женева ва Дубай-Брюссель йўналиши бўйича икки томонга чипта нархи 9000 доллар туради. Шундай қилиб, бу пулнинг баҳридан ўтсангиз, бутунлай ёпиқ люкс купе сизнинг ихтиёрингизга берилади. Унинг эшиклари ёнга очилади. У нимаси биландир дунёнинг энг қиммат поездларидаги купеларни ёдга солади. 

Фото: Boeing 777

Бу люкс хонанинг майдони 4 м2 дан сал камроқ. Компания маълумотларига кўра, ўриндиқ кенгайтирилган ҳолатда бўлса ҳам кийиниш учун жой етарли бўлади. 

Фото: Boeing 777

Купега кремтусли, кулранг ва тилларангларда ишлов берилган. Айниқса чарм ўриндиқлар, интеллектуал ёритиш тизими, ва албатта, шахсий мини бар ҳам мижоз хизматига шай. Бундан ташқари, ҳар бир купе 32 дюймли, сенсор экранли телевизорга эга.

Фото: Boeing 777

Салон ўртасида жойлашган купе йўловчилари учун «виртуал иллюминаторлар» ҳам ясалган. Унда самолёт ташқарисига жойланган камерадан тасвирлар акс этади. Ҳақиқий иллюминаторлар ёнидан жой олганларга дурбин ҳам берилади. 

Фото: Boeing 777

Сурилиб очиладиган эшикларда махсус дарчача бўлиб, у орқали ичимлик ва газакларга буюртма бериш мумкин. 

Фото: Boeing 777

Бизнес-класс ҳам жиддий ўзгартирилган. Йўловчилар спорткарларники каби ишланган янги ўриндиқларда қулай жойлаша олишади. 

Фото: Boeing 777

Улар янги телевизорларда турли медиамаҳсулотларни томоша қилишлари мумкин.

Фото: Boeing 777

Тежамкор тоифа йўловчилари учун чарм тирсакқўйгич ва бошқўйгич, ўзларига бериладиган ёстиқчалардан баҳра олишади. 

Фото: Boeing 777

Парвоз олд ўриндиқларнинг орқа томонига ўрнатилган кўнгилочар тизимлар парвоз вақтини безайди.

Фото: Boeing 777

 

Мавзуга оид