Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 минг доллар ўғирлаган шахс қўлга олинди
Ангрен шаҳрида, жорий йилнинг 17 октябрь куни номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, Ангрен шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1967 йилда туғилган Насиба Икромованинг (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйи ётоқхонасидан 4 минг доллар пулини ўғирлаган.
Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган Ниёз Расулов содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
20:19 / 14.05.2025
Ангренда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025