Light | 19:40 / 15.11.2017
80313
3 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореянинг тақиқланган суратлари (фотожамланма)

Лондонлик сураткаш Майкл Хуневич Шимолий Кореяга борди ва у ердан кўп суратлар билан қайтди. Фақат маҳаллий қонунларга мувофиқ, уларнинг аксарияти тақиқланган. Айнан шунинг учун суратлар жуда катта қизиқиш уйғотади, зеро одамлар дунёдаги энг сирли мамлакатлардан бири ҳақида бироз бўлса-да кўпроқ маълумот олиш имконига эга бўлишади. Boredpanda сураткаш томонидан олинган суратлар билан бўлишди.

Сураткашни бундай расмлар аниқланган тақдирда, ҳибсга олишлари мумкинлигидан огоҳлантиришган. Ҳаттоки унга ҳамроҳлик қилган гид ҳам бунча кўп суратга олиш мумкин эмаслигини айтган.

Шунга қарамай, Майкл Хуневич катта қийинчиликлар билан Шимолий Кореядан камёб кадрларни олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Пхеньянда ҳамма жойда ҳарбийларни кўриш мумкин.

Шимолий Корея (чапда) ва Хитой ўртасидаги фарқ ҳайратга солмаслиги мумкин эмас.

Бу фарқ айниқса тунги вақтда кўпроқ сезилади.

Шимолий Кореяга ташриф буюрсангиз, бир неча шундай шаклдаги қоғозларни тўлдиришингизга тўғри келади.

Майкл Хуневич КХДРда олган биринчи сурат. Бу поезддан суратга тушириш тақиқланган.

Кореяликлар фақат мамлакат ичида, махсус рухсат олиб саёҳат қилишлари мумкин.

Кореялик аскарлар.

Пхеньянга ташриф. Сураткашга бу одми кийинган сайёҳлар у ерда тасодифан пайдо бўлмагандек тасаввур уйғонди: бу куни жадвал бўйича у келган поезддан бошқа поездлар бўлмаган.

Пойтахтга ташриф буюрганлар гуруҳида сайёҳларнинг ҳар бир қадамини кузатган бир неча гид бўлган - ҳатто соат нечада ухлашга ётиб, нечада туришгача айтишган.

Шимолий Корея пойтахти меъморчилиги.

Пхеньяндаги баландлиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Янгакто меҳмонхонасидан кўринувчи манзара.

Меҳмонхона лифтида 5-қават тугмаси йўқ. Унгача фақат зина орқали чиқиш мумкин.

Сайёҳларнинг маҳаллий аҳоли билан мулоқотига ҳар қанақасига тўсқинлик қилинади. Майкл Хуневичнинг айтишича, ресторандаги официант қизлар уларнинг гуруҳини кўриши билан бироз чўчишган.

Ким Ир Сен номли майдон - Пхеньян марказидаги энг йирик майдон, у 1954 йилда очилган. Бу майдонни бемалол суратга олиш мумкин ва ҳатто керак ҳам...

Пойтахтда яшаш ҳуқуқи имтиёз ҳисобланади. Пхеньян аҳолиси ҳеч қаердан сотиб олиш мумкин бўлмаган махсус нишонларни тақиб юради.

Ҳайкалларни фақат бўй баравар суратга олиш мумкин.

Маҳаллий аҳоли учун дўкон. Уни ҳам суратга олиш тақиқланган. Сайёҳлар гуруҳига бириктирилган гид Майклни дўконда кўриши билан ташқарига олиб чиқиб кетган.

Сувенирлар.

Шаҳарда машиналар деярли йўқ. Гидлар гуруҳдаги барча сайёҳларнинг паспортини олиб қўйишган — улар буни сайёҳларнинг ЙТҲга учраш эҳтимоли билан изоҳлашган.

Кореялик ишчилар.

Социалистик чизгилар.

Одамлар ишга кетмоқда.

Мавзуга оид