Жамият | 08:16 / 16.11.2017
12595
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг катта пушти олмосни ҳеч ким сотиб олишни истамади

Фото: Reuters

Sotheby's аукционидаги савдолар давомида дунёдаги энг катта пушти олмос - «Пушти Раж»га эга узукни ҳеч ким харид қилмади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Тахминларга кўра, узукка 20-30 млн. доллар атрофида маблағ беришлари режалаштирилганди. Савдолар 9,9 млн. франкдан бошланди ҳамда 14 млн.га қадар кўтарилди, бироқ кейин харидорларнинг қизиқиши йўқолди.

Таъкидланишича, олмоснинг оғирлиги 37,30 қирот келади. У Жанубий Африкадаги кондан 2015 йилда топилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид