Жаҳон | 12:30 / 16.11.2017
32421
3 дақиқада ўқилади

«Мугабе клуби». Дунёдаги энг кекса давлат раҳбарлари

15 ноябрь куни Зимбабве ҳарбий давлат тўнтарилиши амалга оширилди ва мамлакатнинг 93 ёшли президенти Роберт Мугабе ҳокимиятдан четлатилди. У шу кунгача амалдаги давлат раҳбарлари орасида ёши энг каттаси эди. 

Қуйида ўн нафар энг кекса давлат раҳбарлари саналади.

Фото: Reuters / Philimon Bulawayo

Роберт Мугабе, 93 ёшда. У 1987 йилнинг 31 декабрида Зимбабве президенти этиб сайланган ва шундан буён ўзгармасдан давлатни бошқариб келмоқда эди. У 1990, 1996, 2002, 2008 ва 2013 йилларда лавозимига қайта сайланган.

Фото: Reuters / Mussa Qawasma

Елизавета Иккинчи, 91 ёш. Қиролича 1952 йилда отаси Георг VI ўрнига Буюк Британия тахтига ўтирган. Тож кийиш маросими 1953 йилнинг 2 июнида бўлиб ўтган.

Фото: Reuters

Бежи Каид ас-Себсий, 90 ёш. У 2014 йилнинг 31 декабридан буён Тунис президенти ҳисобланади.

Фото: AP / Aly Song

Ким Ён Нам, 89 ёш. 1998 йилнинг 5 сентябридан буён КХДР Олий халқ мажлиси президиуми раиси. Конституцияга кўра мамлакатнинг олий раҳбари.

Фото: AP

Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жабр ас-Сабоҳ, 88 ёш. У 2006 йилнинг 24 январида, амир Жабр ал-Аҳмад ал-Жабр ас-Сабоҳнинг вафотидан кейин, унинг валиаҳди, 75 ёшли шаҳзода Саад ал-Абдулла ас-Салом ас-Сабоҳ тахтдан воз кечиши туфайли Кувайт амирига айланган.

Фото: Government of Barbados

Филип Гривз, 86 ёш. У 2017 йилнинг 1 июлида Барбадос генерал-губернатори сифатида лавозимга киришди.

Рауль Кастро, 86 ёш. 2008 йилнинг 24 февралида Куба Давлат кенгаши раҳбари этиб тайинланган, у 2006 йилдан буён Вазирлар Кенгашига раҳбарлик қилган. 2011 йил апрелидан эса Куба Коммунистик партияси Марказий кенгаши биринчи котиби.

Фото: AP

Маргарет Пиндлинг, 85 ёш. 2014 йилнинг 8 июлидан Баҳама ороллари генерал-губернатори.

Колвилл Янг, 84 ёш. 1993 йилнинг 17 ноябридан буён Белиз генерал-губернатори ҳисобланади.

Фото: AP / Francois Mori

Поль Бийя, 84 ёш. У 1982 йилда Аҳмад Ахиджонинг кутилмаганда истеъфо бериши ортидан Камерун президентига айланган. Шундан буён 8 марта лавозимга қайта сайланди: 1985, 1988, 1992, 1997, 2004, 2007 ва 2011 йилларда.

Мавзуга оид