Жаҳон | 08:07 / 16.11.2017
7656
1 дақиқада ўқилади

Озарбайжонда 5,7 магнитудали зилзила юз берди

Озарбайжоннинг Барда ва Тартар  туманларида 5,7 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда APA ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Зилзила маркази мамлакат ғарбидаги Барда шаҳридан 10 км жанубда, ўчоғи эса 25 км чуқурликда бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар бўлгани маълум қилинмаган. Тартар туманида иккита хусусий уй қулаган, бир киши жабрланган. Тартар шаҳрининг ўзида 8 та уйга шикаст етган.   

Арманистоннинг News.Am портали маълум қилишича, зилзила кучи Арманистонда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасида ҳам сезилган. У ерда зилзила кучи мос равишда 2-3 ва 3-4 магнитудани ташкил қилган.  

Мавзуга оид