АҚШдаги нефть қувуридан авария сабабли 800 минг литр нефть оқиб кетди

Фото: Reuters
АҚШда Канаданинг TransCanada компаниясининг Keystone нефть қувуридан авария сабабли 795 минг литр нефть ташқарига оқиб кетди. Бу ҳақда 16 ноябрда компания вакилларига иқтибос келтирган ҳолда CBC телеканали маълум қилди.
Таъкидланишича, авария 16 ноябрда Жанубий Дакота штатидаги Маршалл округида юз берган. Авария туфайли нефть қувурининг Канададаги Хардисти шаҳридан АҚШнинг Кашинг ва Патока шаҳарларигача бўлган қисми ёпиб қўйилган. Таъкидланишича, авария оқибатлари бартараф этилгунгача бу қисм ёпиқ бўлади. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Keystone нефть қувури орқали Канаданинг Альберта вилоятидаги ва Мексика кўрфазидаги соҳиллардан олинадиган нефть АҚШнинг Небраска, Иллинойс, Оклахома ва Техас штатларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига етказилади.
Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди

20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

16:19 / 24.05.2025