Спорт | 17:10 / 17.11.2017
21118
1 дақиқада ўқилади
Жамшид Искандеров ҳам легионерга айланиши кутилмоқда
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби яримҳимоячиси Жамшид Искандеров Эроннинг «Сепоҳон» жамоасига ўтиши мумкин, деб ёзмоқда СА.
Манба берган хабарга кўра, Эрон клуби ўзбекистонлик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Искандеровнинг вакиллари «Сепоҳон» билан музокараларга киришган.
ФИФАнинг трансферларни расмийлаштириш қоидаларига кўра, футболчининг клуб билан шартномаси тугашига 6 ойдан кам вақт қолган бўлса, у бошқа жамоа билан мустақил музокараларга киришиши ва шартнома имзолаши мумкин.
Маълумот учун, Искандеровнинг «Пахтакор» билан тузган амалдаги шартномаси йил сўнгида ўз ниҳоясига етади.
Мавзуга оид
13:50 / 02.11.2024
«Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади
22:55 / 11.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилди
19:04 / 01.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилади
12:13 / 17.06.2024