АҚШ Саудиянинг мудофаа тизимини тезкорлик билан мустаҳкамламоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонининг ракеталарга қарши мудофаа тизимини тезкорлик билан мустаҳкамлаш учун йўллар қидирмоқда. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг The Wall Street Journal нашрида эълон қилинган мақолада айтилади.
Нашр манбалари маълумотига кўра, Вашингтон минтақадаги вазиятга ечим топиш бўйича ўз саъй-ҳаракатларини фаоллаштирди. Бунга Саудия Арабистонида шаҳзодалар ва расмий шахсларнинг ҳибсга олиниши, “Ливан бош вазирининг Ар-Риёдга ташрифи вақтидаги шубҳали истеъфоси” ҳамда “Яманда Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланувчи исёнчиларнинг Эронда ишлаб чиқарилган ракетанинг учирилиши” сабаб бўлган.
Мақолада айтилишича, “Трамп маъмурияти Ливандаги сиёсий ноаниқликдан чиқишга эришмоқчи, бу АҚШ ва Саудия Арабистони Вашингтон минтақадаги энг асосий таҳдидлар сифатида қабул қилувчи масалаларга бор эътиборини қаратиши учун керак. Масалалар орасида эса Эрон томонидан Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига энг янги қуролларни етказиб бериш ҳам бор”.
Нашр маълумотларига кўра, Вашингтонда, хусусан, “Саудия Арабистони ўзини келажакдаги исталган ракета зарбаларидан ҳимоя қилиш учун имкониятларга эга бўлишини кафолатлашга” ҳаракат қилишмоқчи. Мақолада айтилишича, Трамп маъмурияти Ар-Риёд томонидан қиймати 15 млрд. долларга қадар бўлган ракеталар, учириш тизимлари ва радиолокация қурилмаларини сотиб олинишига рухсат берди. Бу келишувнинг бажарилиши, The Wall Street Journal манбалари сўзларига кўра, Яманнинг Ар-Риёд томон ракета учиргани туфайли янада тезлашиши мумкин.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024