Жаҳон | 10:22 / 18.11.2017
9667
1 дақиқада ўқилади

“Фитналар пайдо бўлишига йўл қўйган” – Мугабега талаб қўйилди

Зимбабведа ҳукмрон бўлган Африка миллий иттифоқи президент Роберт Мугабени истеъфога чиқишга чақирмоқда, деб хабар берди ZBC телеканали.

Аввалроқ Зимбабве собиқ бош вазири, мухолифат етакчиси Морган Цвангираи Мугабе мамлакат манфаати учун истеъфога чиқиши лозимлигини маълум қилганди. Ўз навбатида Мугабе ҳарбийлар билан музокаралар давомида истеъфога чиқишдан бош тортди.

Телеканал маълумотларига кўра, партия вилоят мувофиқлаштирув қўмиталарининг ўнтасидан саккизтаси Мугабени мамлакат президенти ва партия биринчи котиби лавозимини тарк этишга чақирган.

Уларнинг фикрича, Мугабе партия ва мамлакат бошқаруви устидан “ёши кексайиб қолгани туфайли иш қобилиятини йўқотгани сабаб” назоратни йўқотган. Бундан ташқари, у "фитналар пайдо бўлишига йўл қўйган".

Мавзуга оид