Спорт | 00:47 / 18.11.2017
31410
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Энг қиммат таркибга эга терма жамоа аниқланди

Футболчиларнинг трансфер нархи билан шуғулланадиган Transfermakrt интернет-портали 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоалар орасида энг қиммат таркибга эга жамоани аниқлади. 

Рўйхатга кўра, ўйинчиларининг трансфер нархи 671,5 млн бўлган Бразилия терма жамоаси энг қиммат таркиб деб топилди. Ундан кейинги ўринларни Испания (643,5), Германия (636,5) ва Франция (636,5) терма жамоалари эгаллаган. 

Энг арзон таркибга эга терма жамоа эса Панама (5,25) деб топилди. 

Манба: Transfermakrt

Мавзуга оид