Спорт | 13:20 / 19.11.2017
24810
1 дақиқада ўқилади

Видео: Мадрид қонли дербиси. Рамос жиддий жароҳат олди

Фото: Twitter/@realmadrid

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши учрашувда (0:0) жароҳат олди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида «Реал» яримҳимоячиси Каземиро тўпни рақиб жарима майдончасига етказиб берди, Рамос тўпни боши билан дарвозага тўғрилаш учун олдинга интилганди. Аммо тўпга оёғини чўзган «Атлетико» ҳимоячиси Люка Эрнандес Рамоснинг бурнига қаттиқ зарба берди. Аммо Давид Фернандес Борбалан Эрнандесни ўша эпизод учун жазоламади.

Зарбадан сўнг Рамоснинг бурнидан қон келишни бошлади. Биринчи бўлимдан сўнг унинг ўринга Начо захирадан майдонга чиқарилди.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид