Ўзбекистон | 13:50 / 21.11.2017
15802
2 дақиқада ўқилади

Корея Ўзбекистонда замонавий иссиқхона мажмуаларини қуриб бериши мумкин

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг бошқарув раиси Т.Жалилов бошчилигидаги делегацияси Корея Республикасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ташқи савдо вазири Э.Ғаниев билан биргаликда «K&G Plus» компанияси раиси, «Sang Yeob Bae» компанияси директори, «Shinwoo21» компанияси президенти билан Ўзбекистон ҳудудларида иссиқхона комплексларини ташкил этиш масаласи бўйича музокара бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасида бизнес юритиш имкониятлари ва истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Музокаралар якунида кореялик шерикларга Ўзбекистон ҳудудида Корея технологияларидан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона комплексларини ишлаб чиқишни ташкил этиш таклиф қилинди.

Бундан ташқари, «ERAE» компанияси раиси ва «KOTRA» ташкилотининг савдо маслаҳатчиси билан Ўзбекистон ҳудудларида логистика марказлари ҳамда иссиқхона мажмуаларини ташкил этиш бўйича музокара ўтказилди. Кореялик шерикларга умумий миқдори 120 млн. доллар бўлган аниқ инвестициявий таклифлар берилди. 21 ноябрь куни музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади ва уларнинг якунига кўра келишув имзоланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид