Ўзбекистон | 16:55 / 21.11.2017
85105
4 дақиқада ўқилади

Тошкентда дам олиш кунлари қор ёғиши мумкин

Фото: KUN.UZ

25-26 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳароратнинг пасайиши ва ёмғир ҳамда қор ёғиши кутилмоқда. Бундан республика Гидрометеорология маркази маълумотлари дарак бермоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 25-26 ноябрь кунлари ёмғир, 26 ноябрь куни алоҳида туманларда қор ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 7-12 м/с.да эсади, 25-26 ноябрь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. 23 ноябрь кечқурун ҳаво ҳарорати 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади; 24 ноябрь кечқурун 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ, 25-26 ноябрь кунлари кечқурун 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, 23 ноябрь куни ёғингарчилик бўлмайди, 24 ноябрь куни алоҳида туманларда ёмғир ёғиши мумкин, 25 ноябрь куни ёмғир, алоҳида туманларда қор ёғиши мумкин. 26 ноябрь куни алоҳида туманларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин (ёмғир, қор). Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 7-12 м/с.да эсади, 25-26 ноябрь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. 23 ноябрь кечқурун ҳаво ҳарорати 2-7, кундузи 13-18, 24-26 ноябрь кунлари 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради,  23 ноябрь куни ёғингарчилик бўлмайди, 24 ноябрь куни алоҳида туманларда ёмғир ёғиши мумкин, 25 ноябрь куни ёмғир, алоҳида туманларда қор ёғиши мумкин. 26 ноябрь куни ёғингарчилик кузатилиши мумкин (ёмғир, қор). Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 7-12 м/с.да эсади, 25-26 ноябрь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. 23 ноябрь кечқурун ҳаво ҳарорати 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ, 24-26 ноябрь кунлари 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 25-26 ноябрь кунлари ёмғир, 26 ноябрь куни алоҳида туманларда қор ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 7-12 м/с.да эсади, 25-26 ноябрь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. 23 ноябрь кечқурун ҳаво ҳарорати 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ, 24 ноябрь куни кечқурун 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ, 25-26 ноябрь кунлари кечқурун 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 25-26 ноябрь кунлари ёмғир. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 7-12 м/с.да эсади, 25-26 ноябрь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечқурун 5-10, 23-25 ноябрь кунлари кундузи 17-22 даража илиқ, 26 ноябрь куни 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 23-25 ноябрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 26 ноябрь куни ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 7-12 м/с.да эсади, 26 ноябрь куни баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечқурун 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 23-24 ноябрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди, 25-26 ноябрь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томонга ўзгартириб 7-12 м/с.да эсади, 25-26 ноябрь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. 23-24 ноябрь кунлари ҳарорат кечқурун 0-5, кундузи 9-14 даража илиқ, 25-26 ноябрь кунлари кечқурун 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид