Жаҳон | 23:26 / 22.11.2017
15580
1 дақиқада ўқилади

Россия президенти ваколатларини чеклаш таклиф қилинди

Фото: РИА Новости

Президент сайловларида иштирок этишни режалаштираётган телебошловчи Ксения Собчак Россиянинг ривожланиши учун энг тўғри йўл бу президент ваколатлари чекланган парламент республикаси бўлади, деб ҳисобламоқда.  

Собчак бу ҳақда ўзининг сиёсий платформасини ишлаб чиқиш учун ўтказадиган олимлар билан учрашув доирасида суд ислоҳотларини муҳокама қилишда айтиб ўтган. 

“Барчамиз биламиз, конституция президент ва парламентнинг анча қатъий қарама-қаршилиги даврида ёзилган”, деб таъкидлаб ўтган Собчак. 

Собчакнинг фикрича, шу сабабли парламент ролини кучайтириш лозим. “Мен қандайдир вақтдан кейин ҳокимият юқорисига келиши мумкин бўлган одамдан бугунги кунда, фикримча, умуман ноқонуний ҳисобланадиган Думани тарқатиб юборишини талаб қилган бўлардим. Кейин эса парламент ролини кучайтириб, президентнинг ролини камайтириб, шунчаки бошқа тизимни вужудга келтириш керак”, деб айтган Собчак.    

Мавзуга оид