Спорт | 08:30 / 23.11.2017
9028
1 дақиқада ўқилади

Аргентина жаҳон чемпионатига чиқа олмаган Италия билан ўйнашдан бош тортди 

Фото AFP

Аргентина терма жамоаси 2018 йил 23 мартига белгиланган, Италияга қарши ўртоқлик учрашувини бекор қилди.

Football Italia’нинг маълум қилишича, Аргентина футбол уюшмаси (AFA) бундай қарорни Италия Россияда ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқа олмагандан кейин қабул қилган. 

Манбанинг таъкидлашича, AFA “Скуадра Адзурра” плей-офф босқичида швецияликларга имкониятни бой берганидан кейиноқ бу ҳақда италиялик ҳамкасбларини хабардор қилган.

Аргентина томони йўллаган мактубда учрашувнинг бекор қилинишига жумладан мухлислар томондан ушбу учрашувга қизиқиш бўлмаслиги ва Италия терма жамоасининг тажрибавий таркиби билан ўйналиши мумкинлиги сабаб қилиб кўрсатилган. 

Бундай тушунтиришга қарамасдан, ушбу ҳолат Италия матбуотида Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан кейин Италия футболи учун яна бир хўрланишдек қабул қилинди.     

Италияликлар 60 йилдан бери илк марта жаҳон чемпионатига чиқа олишмади. 

Мавзуга оид