Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung келаси йил бошида шов-шувли янгиликни тақдим этади
Samsung Electonics келаси йил бошидаги истеъмол электроникаси кўргазмасида микронурдиодлардаги телевизорни тақдим этади. ZDNet Korea’нинг хабар беришича, бу қатордаги энг ҳайратланарли ТВ диагонали 150 дюймни ташкил қилади.
Бундай ҳажмларга эга модель уй кинотеатрлари эгаларига мўлжалланган. Унда 4К дисплейли (4096×2160) Cinema LED’даги каби технология қўлланган. Samsung бу қурилмани ёзда тақдим этганди.
Микронурдиодлар дисплейлар технологиясининг янги авлоди саналади, сабаби анча контрастга тўла тасвир билан таъминлайди ҳамда OLED билан таққослаганда кўрсатиш жараёнини енгиллаштиради. Уни амалга ошириш инсон сочидан катта бўлмаган нурдиодларни тайёрлаш мураккаблиги ва жараённинг юқори қиймати туфайли ортга суриб келинган, бироқ, афтидан, Samsung бу муаммога ечим топган.
Микро-LED’ни ишлаб чиқиш – оддий бўлмаган вазифа. Ҳар бир нурдиоднинг ўлчами 100 микрометрдан кам, ҳамда ҳар бир микрочип пиксель каби ҳаракат қилади. Бироқ, агарда бу технология ишончли эканини исботласа, у энергия истеъмолини камайтириш ва OLED’даги қатор муаммолардан қутилиш имконини беради. Ишлаб чиқарувчилар пластик тагликларни қўллашадиган бўлишса, экранларни букилувчан қилиб тайёрлаш мумкин, деб ёзмоқда ZDNet.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025