Спорт | 17:04 / 25.11.2017
35833
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда 8та олтин медал соҳиби бўлди

Фото: Kun.uz

Россиянинг Свердловск вилоятида А. Дементьев ва Ю Александров хотирасига бағишланган бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. XVIII бор ташкил қилинган бу мусобақада Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Ёшлар ўртасида терма жамоамиз олтита олтин ва иккита кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, ўсмирлар ўртасида иккита олтин медалга эга чиқди. Натижада жами ҳисобда 8 олтин 2 кумуш медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Ёшлар ўртасида ўз вазн тоифаларида Самандар Холмуродов (-52 кг),А бдумалик Ҳалоков (-56 кг), Ҳалимбек Утегенов (-60 кг), Жаҳонгир Раҳмонов (-64 кг), Мангуберди Абдурасулов (-69кг), Жамшид Маҳамадалиев (-91кг) олтин медалларни қўлга киритган бўлса, Содир Камолмирзаев (-49 кг) ва Алимардон Абдужабборов (-81кг) кумуш медалларини қўлга киритди. Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда эса Отабек Аҳадов (-52кг) ҳамда Комилжон Юсупов  (-70кг) бош соврин соҳибига айланди.

Мавзуга оид