Жаҳон | 09:35 / 27.11.2017
12607
1 дақиқада ўқилади

Трамп 10 ойда нимага эришганини айтди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи ҳокимият тепасида бўлиб турган ўн ой давомида Қўшма Штатлар қандай муваффақиятларга эришганини айтиб ўтди.

«Лавозимга киришганимнинг биринчи кунидан бошлаб эшитаётган барча нарсангиз, бу демократларнинг сайловларда мағлуб бўлганига оид ёлғонга тўла тушунтиришлари: Россия, Россия, Россия. Шунга қарамай, менинг давримда иқтисодий ривожланиш кузатилмоқда, ҳамда мен, эҳтимол, 10 ой ичида исталган бошқа барча президентлардан кўпроқ нарса қилдим», - дея ёзган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Time журнали талқини бўйича яна «Йил одами» бўлишдан бош тортгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид