Жаҳон | 19:28 / 28.11.2017
32586
1 дақиқада ўқилади

Туркманистонда баъзи туманлар ва шаҳарлардан Сапармурод Ниёзов номи олиб ташланди

Фото: Indiatimes

27 ноябрь куни Лебап вилоятига амалий ташриф билан келган Туркманистон президенти Лебап вилояти маъмурий-ҳудудий бўлинишига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берган.

«Хроника Туркменистана» нашрининг хабар беришича, мамлакатнинг биринчи президенти Сапармурод Ниёзов шарафига номланган баъзи ҳудудлар қайта номланди ёки тугатилди. 

Хусусан, Бейик Туркманбоши номидаги туман тугатилди, унинг ҳудуди Довлетли туманига берилди. Ниёзовнинг отаси шарафига номланган Отамурод тумани ва Отамурод шаҳри Керки тумани ҳамда Керки шаҳри этиб ўзгартирилди.

Сардоробод тумани (Сардор – С.Ниёзовнинг унвонларидан бири) Чоржоу туманига ўзгартирилди. 

Бундан ташқари, Лебап вилоятининг бошқа туманлари, посёлкалари ҳамда шаҳарлари тугатилди ёки қайта номланди.

Мавзуга оид