Ўзбекистон | 08:10 / 28.11.2017
13295
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Афғонистон билан авиақатновни йўлга қўймоқда

Фото: airliners.net

Ўзбекистон яқин вақт ичида Афғонистон билан авиақатновни тиклайди. Кобулдан Тошкентга биринчи рейс чоршанба, 29 ноябрь куни амалга оширилади.

2017 йилнинг 29 ноябрь куни эрталабки соат тахминан 9:00да Тошкентга Афғонистондан биринчи фуқаролик борти келиб қўнади.

Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси рейсларни код-шеринг бўйича амалга оширади. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ўз коди остида рейсга чипта сотиш ҳуқуқига эга йўналиш бўйича ҳамкор саналади.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, мамлакатлар ўртасидаги авиақатнов Афғонистон президенти Ашраф Ғанийнинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида очилмоқда. Кутилишича, Ашраф Ғаний Ўзбекистонга декабрь ойи бошида келади.

Мавзуга оид