Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNN журналистлари Трампнинг базмига боришдан бош тортишди

Фото: Reuters
CNN телеканали ходимлари Оқ уйда журналистлар учун ташкил этилган Рождество базмига келишдан бош тортишди ҳамда бунга АҚШ президенти Дональд Трампнинг сиёсатига қўшилмасликлари билан изоҳ беришди. Бу ҳақда Politico нашри телеканал вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Президентнинг матбуот эркинлиги ва CNN’га давом этаётган ҳужумлари фонида биз таклиф этилган меҳмонлар сифатида у билан бирга байрам қилиш тўғри эмас, деб ҳисоблаймиз», - дея айтиб ўтди CNN вакили.
Оқ уйдагилар эса журналистларнинг бойкоти ҳақидаги хабарларни илиқ кутиб олишди.
«Байрам эрта бошланмоқда! CNN’дан яхши янгиликлар ҳам чиқиб турар экан!» - дея ёзган Оқ уй вакили Сара Сандерс твиттердаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи ҳокимият тепасида бўлиб турган ўн ой давомида Қўшма Штатлар қандай муваффақиятларга эришганини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид

10:20 / 07.09.2024
CNN таслим бўлган украиналик аскарларнинг отиб ташланиши акс этган видеони эълон қилди

10:24 / 04.01.2024
CNN Travel: Ўзбекистон 2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши маскан

13:43 / 04.10.2022
Трамп CNN’дан туҳмат учун 475 миллион доллар талаб қилмоқда

10:29 / 12.08.2020