Huawei компанияси Apple’нинг юзни таниш тизимидан 10 чандон аниқроқ тизим яратди
Huawei компанияси Apple’нинг юзни таниш функцияси FaceID’дан 10 чандон аниқроқ ишловчи тизимни яратди. Тизим юзнинг 3 ўлчовли моделини шакллантириш учун 300 мингта нуқтани “ушлаб олади”. Бироқ бу тизим компаниянинг айнан қайси смартфонида пайдо бўлиши ҳозирча номаълум.
Huawei анчадан бери Apple билан беллашиб келади ва ҳозирда буни янги даражага олиб чиқмоқчи. Компания Honor V10 смартфони тақдимотида юзнинг структуравий харитасини яратишнинг янги тизими Apple’нинг юзларни таниш технологияси TrueDepth’ни эслатиб юборишини айтган. Бу тизим ҳам юзнинг 3D-моделини шакллантириш учун инфрақизил нурланиш ва проектор комбинациясини қўллайди, бироқ iPhone X’дан кўра 10 баробар кўпроқ, яъни 300 минг нуқтани “ушлаб олади”. Шу билан бирга Huawei тизимига мураккаброқ моделни яратиш учун бор-йўғи 10 сония кифоя қилади.
Тизим у ёрдамида тўловларни амалга ошириш учун етарлича хавфсиз. Huawei анимоджи каби майда унсурлар бўйича Apple’га “етиб олиб, ундан ўзиб кетишга” қарор қилган. Huawei’нинг анимациялашган смайликлари iPhone’дан тўлиқ кўчириб олинган бўлса-да, бироқ ҳис-туйғуларни аниқроқ ифода этади. Мисол учун, сиз тилингизни чиқарсангиз, улар ҳам шундай қилади.
Huawei эслатиб ўтмаган ягона нарса тизимнинг қачон бозорга чиқиши бўлди. Жамоа тизимнинг ўзини кўрсатган, бироқ у айнан қайси смартфонда пайдо бўлиши ҳозирча номаълум.
Афсуски, Apple’нинг Face ID тизимининг хавфсизлиги кўплаб саволлар туғдирмоқда. Bkav компанияси тадқиқотчилари бу тизимни махсус яратилган ниқоб ёрдамида алдай олишган. 10 ёшли Аммар исмли бола эса онасига жуда ўхшаш бўлгани сабаб онасининг смартфонини ҳеч қандай қийинчиликсиз оча олган.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024