Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти КХШТ юбилей сессиясида иштирок этади
Қозоғистон давлат раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, Нурсултон Назарбоев ўзининг Белоруссияга ташрифи чоғида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти – КХШТ коллектив хавфсизлик Кенгашининг юбилей сессиясида иштирок этади. Бундан ташқари Қозоғистон-Белоруссия бизнес-форуми ҳамда бошқа анжуманларда қатнашади.
КХШТ коллектив хавфсизлик Кенгашининг сессияси 30 ноябрда Минскда бўлиб ўтади. Унда Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон раҳбарлари халқаро майдондаги вазиятнинг ривожланиш тенденциялари ва коллектив хавфсизликни мустаҳкамлаш чораларини муҳокама қилишади.
"2017-2018 йилларда КХШТ раислиги Қозоғистонга ўтишини инобатга олсак, мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев ташкилот Кенгашига Қозоғистоннинг раислик вақтидаги режаларини тақдим этади", — дейилади хабарда.
Қозоғистон президенти, шунингдек, ўзининг Минскка икки кунлик ташрифи доирасида Белоруссия етакчиси Александр Лукашенко билан ҳам учрашади.
Белоруссия президенти матбуот хизматига кўра, Лукашенко Назарбоев билан 29 ноябрда музокаралар ўтказади. Мустақиллик саройидаги музокаралар тор ва кенгайтирилган доирасида ташкил этилади.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025