Light | 01:33 / 30.11.2017
88267
4 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг ғаройиб 10 дарахти (фотожамланма)

Биргина дарахт бир йилда 120 литр кислород ишлаб чиқаради. Бу 4 кишидан иборат оилани тоза ҳаво билан таъминлаш учун етарли... Кўрдингизми, ҳатто оддий дарахтлар ҳам ажойиб бўлиши мумкин, Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган дарахтлар ҳақида-ку қанча гапирсак, арзийди! Don'tPanic ҳар бирини ҳақиқий санъат асарларига тенглаштириш мумкин бўлган дарахтлар ҳақидаги маълумотлар ва суратлар билан бўлишди.

Фото: Қамоқ-дарахт

Қамоқ-дарахт

Аслида бу бор-йўғи Ғарбий Австралиянинг Дерби қишлоғи яқинида ўсувчи улкан баобабдир. Бу улкан баобаб танасининг диаметри - 14 метр. XX аср бошларида маҳаллий полициячилар дарахт танасида катта ғовак ясаб, ўша ерда жиноятчиларни сақлашган.

Фото: Драцена

Драцена

Қадимий ҳинд афсонасида айтилишича, қачонлардир Сокотра оролида фил қонини ичувчи аждар яшаган экан. Бир куни қабиланинг катта ва кучли етакчиси аждарни мағлуб қилибди ва унинг ичидан ичган барча қони сизиб чиқиб, атрофга тарқалибди - шу жойларда драценалар номини олган ғаройиб дарахтлар ўсиб чиқибди. Драценани фақатгина Сокотрада учратиш мумкин, улар нима учундир бошқа ерларда ўсмайди.

Фото: Жаботикаба

Жаботикаба

Тропик кенгликларда Мирталар оиласига мансуб бу ўсимликни ҳосилдор дарахт сифатида эъзозлашади. Жаботикаба мевалари дарахт танасининг ўзида ўсади! Шуниси қизиқки, Бразилияда унинг меваларидан ажойиб қизил вино тайёрлашади.

Фото: Пеннатия Бейлиса

Пеннатия Бейлиса

Отаго университети профессори Жефф Бейлис Гиннеснинг Рекордлар китобидан жой олган бундай турдаги ўсимликнинг ягона вакилини аниқлаган. Пеннатия Бейлиса Янги Зеландияда ўсади ва у полиция муҳофазасидадир.

Фото: Жанубий агатис

Жанубий агатис

Дарахтларнинг бу тури динозаврларни кўрган. Палеонтологларнинг ҳисоблашича, агатис биринчи марта 150 миллион йил илгари пайдо бўлган. Мангу яшил дарахт одатда 50 метр баландликкача ўсади.

Фото: Эгри ўрмон

Эгри ўрмон

Дунёнинг энг ноодатий ўрмонларидан бири Польшанинг Грифено шаҳарчаси яқинида жойлашган. Қарағай дарахтлари нима учундир шимол томон эгилиб ўсади, кейин эса яна тўғирланади. Нима учун бундай эканини ҳеч ким билмайди.

Фото: Камалаксимон эвкалипт

Камалаксимон эвкалипт

Бу дарахт тури ноёб рангли қобиғи билан ажралиб туради. Камалаксимон эвкалиптни фақатгина Шимолий яримшарда учратиш мумкин. Дарахт бўйи 75 метргача етади, унинг танаси диаметри эса - 2,5 метр. Шуниси қизиқки, дарахт қобиғининг ранги унинг ёшига қараб ўзгариб боради.

Фото: Черков-эман

Черков-эман

Франциядаги энг қадимий эман 1932 йилда тарихий ёдгорлик мақомига эга бўлган. XV асрда ушбу эман черковга мослаштирилган.

Фото: Крит зайтун дарахти

Крит зайтун дарахти

Дунёнинг энг қадимий зайтун дарахти бугунги кунгача мева бериб келмоқда. У 4 минг йил ичида деярли ўзгармаган ва ҳозирда Крит университети олимларининг диққат-эътибори марказида.

Фото: Нодир Закиров (с)

Фаришта эмани

Ушбу ноёб эман Жанубий Каролина (АҚШ)нинг кичик миллий парки ҳудудида ўсади. Баландлиги - 20 метр, тана диаметри - 3 метр, шохлари тарқоқлиги - 160 квадрат метр! Фаришта эманининг ёши - 1,5 минг!

Мавзуга оид