Жаҳон | 19:00 / 30.11.2017
11582
2 дақиқада ўқилади

Суриядан Россия ҳарбийларини олиб чиқишга тайёргарлик бошланди

Фото: РФ Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати /ТАСС

Россия Федерацияси ҳарбийларини Суриядан олиб чиқиш бўйича ҳаракатларга тайёргарлик жараёни бошланиб кетган. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевга асосланган ҳолда ТАСС агентлиги хабар тарқатди.

«Бу бўйича [Суриядан ҳарбий гуруҳларни олиб чиқиш] тайёргарлик ҳаракатлари бошланиб бўлган», деган у журналистларга.

Ундан ҳарбийларни қайтариш ишлари қачон бошланиши ҳақида сўрашган.

«Барчаси тайёргарлик даражасида», деган Патрушев.

Бундан олдинроқ, Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари, армия генерали Валерий Герасимов Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар якуний паллада эканини маълум қилганди.

Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ҳам 22 ноябрь куни Сочида Туркия ва Эрон раҳбарлари билан учрашув вақтида маълум қилганди.

Россия 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукумати илтимоси билан ушбу араб республикаси армиясига ИШИД ва бошқа жангариларга қарши курашда кўмак кўрсатиш учун ўз ҳарбийларини олиб кирганди. Ўтган вақт давомида жангариларга қарши ҳаводан туриб кўплаб муваффақиятли амалиётлар амалга оширилди ва Суриянинг асосий қисми жангарилардан озод этилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид