Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 1-2 декабрда Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади. Баъзи жойларда кучли ёмғирлар қорга айланиши, шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши мумкин.
2-3 декабрда эса ҳаво ҳарорати кескин пасайиши прогноз қилинмоқда: кечаси ҳарорат минус 5-10 градус совуқ, кундузи -2 дан +3 градусгача бўлади. Ўзбекистоннинг шимолий қисмида кечаси ҳарорат минус 7-12 градусгача, кундузи эса минус 2-7 градусгача пасаяди.
Кечаси минус 5-10 градус ва кундузи -2 дан +3 градусгача совуқ ҳарорат 7 декабргача сақланиб қолади.
Тошкентда 1 декабрда кечга яқин қорга айланиши мумкин бўлган ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3 градус, кундузи эса 3-5 градус илиқни ташкил қилади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
11:17 / 06.05.2025