Жаҳон | 18:32 / 02.12.2017
23715
2 дақиқада ўқилади

Масляковнинг ишдан кетишига нима сабаб бўлгани айтилди

Фото: РИА "Новости"

КВН Халқаро иттифоқи президенти Александр Масляков «Планета КВН» Москва ёшлар маркази директорлиги лавозимидан ўз хоҳишига кўра кетган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

ОАВ маълумотларига кўра, Москва ҳукумати Масляковни корхона директори лавозимидан 2017 йилнинг июлида четлаштирган. Бу прокуратурага келиб тушган қатор мурожаатлардан сўнг юз берди. Ўз навбатида КВН иттифоқидан аниқлик киритишларича, унинг ўзи 2017 йилнинг бошида бу жараён ташаббуси билан чиққан. Бу унинг меҳнат фаолиятини федерал қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш туфайли қилинган.

«Бироқ қатор ҳолатлар туфайли, жумладан баъзи бюрократик ҳолатлар сабаб, бу жараён бир қадар чўзилди. Шу билан бирга, бу ишдан бўшатиш қонун талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолатга келтирилди», - дея хабар берган КВН иттифоқи вакиллари. Шунингдек уларнинг аниқлик киритишича, Масляковнинг прокуратура текширувларидан хабари бўлмаган.

Аввалроқ Transparency International ташкилоти сайтида Масляков прокуратура текширувлари сабаб лавозимини тарк этгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Журналистларнинг фикрича, бу «Александр Масляков и компания» телевизион ижодий бирлашмасига «Гавана» кинотеатрининг берилиши билан боғлиқ.

Мавзуга оид