Жаҳон | 09:27 / 02.12.2017
16497
1 дақиқада ўқилади

Оқ уйда суварак ва сичқонлар кўпайиб кетганидан шикоят қилишди

Фото: Reuters

АҚШ президентининг бош қароргоҳи бўлган Оқ уй ходимлари бир неча йилдан бери суварак ва сичқонлар кўпайиб кетганидан шикоят қилиб келади, деб хабар бермоқда NBC Умумий хизматлар маъмурияти (GSA) ҳужжатларига таянган ҳолда.

Таъкидланишича, GSA ходимларига Қўшма Штатлар президентининг маъмурияти биносида сўнгги икки йил ичида сичқонлар, сувараклар ва чумолиларнинг кўпайиб кетгани бўйича бир неча бор шикоят келиб тушган. 

Бундан ташқари, 2017 йилда Оқ уй ходимлари мебелни алмаштириш ва марказий иситиш тизимини таъмирлаш бўйича мурожаатлар юборишган.

Оқ уйда август ойида таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлиб, унинг доирасида Жанубий портик (катта бинога туташтириб солинган колоннали пешайвон)нинг дарз кетган зинапояларини тиклаш бўйича ишлар олиб борилди. Шунингдек ташқи ёритиш янгиланди ва кириш эшиклари қопламаси ўзгартирилди. Таъмирлаш давомида асосий урғу янги иситиш ва совитиш тизимларини ўрнатишга берилган.

Мавзуга оид