Жаҳон | 18:10 / 02.12.2017
6363
1 дақиқада ўқилади
Швейцария Альпларида 9 ой ичида 90 дан кўпроқ альпинист ҳалок бўлди
2017 йилнинг январидан сентябригача давр ичида Швейцария Альпларида 91 альпинист ҳалок бўлди. Ўтган йилнинг шу даврида ҳалок бўлган альпинистлар 115 нафар бўлган.
Швейцариянинг Swissinfo ахборот портали маълумотларига кўра, қидирув-қутқарув жамоалари 2 244 кишини қидириш бўйича ишлар олиб боришган.
Мисол учун, Швейцариянинг жанубидаги Граубюнден кантонида жойлашган Бондо қишлоғида августда юз берган кўчки оқибатида 8 киши бедарак йўқолганди. Германия, Швейцария ва Австрия фуқаролари эканлиги тахмин қилинган ушбу альпинистларнинг таналари топилмаган.