Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда эркакларга сочларини қора рангга бўяш тақиқланди
Туркияда эркакларга сочларини қора рангга бўяшга йўл қўйиб бўлмаслиги эълон қилинди. Тегишли фатвони Туркиянинг диний ишлар бошқармаси ("Диёнат" бошқармаси) чиқарди. Бу ҳақда Yeni Safak нашри хабар бермоқда.
“Соч, соқол ва мўйлабларни агар одамларни алдаш мақсади бўлмаса бўяш мумкин. Бироқ эркакларга сочларини қора рангга бўяш мумкин эмас, бу ножоиздир”, деб айтилган "Диёнат" бошқармасининг намозхонларнинг саволларига ёзма жавобида. Таъкидланишича, агар сочни бўяш керак бўлса, унда табиий хинадан фойдаланиш тавсия этилади.
Шунингдек, бошқарма ислом меъёрларига зид бўлган мусиқани тинглашни гуноҳ деб атади. Шунингдек, агар пул топишнинг бошқа йўли бўлмаса, спиртли ичимликлар сотиладиган жойларда ишлаш тақиқланади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025