Ўзбекистон | 18:13 / 02.12.2017
10419
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик мутахассислар силни даволаш бўйича халқаро тренингда қатнашди

Фото: USAID

2017 йилнинг 19 ноябрида ўзбекистонлик сил касаллиги бўйича мутахассислар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) қошидаги Тадқиқот ва тренинг ҳамкорлик марказига дориларга чидамли силни даволашга қаратилган тренингда қатнашиш учун сафар қилди. Тўққиз кунлик тренингда иштирок этган саккиз нафар мутахассис бу юқумли касалликни даволашда ЖССТнинг сўнгги тавсияномаларига мувофиқ даволаш учун керакли муҳим малакага эга бўлди. Тренинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб борувчи АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД) силга қарши кураш дастури орқали қўллаб-қувватланди.

Латвияга қилинган ушбу сафар USAIDнинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимларини қўллаб-қувватлаш йўлида ўтказаётган кўплаб маълумот алмашуви тадбирларининг биридир. Тошкентдаги Ўзбекистон Республикаси ихтисослашган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятларининг силга қарши курашиш диспансерларида бош шифокор лавозимига яқинда тайинланган мутахассислардан иборат гуруҳ ЖССТнинг амбулатор даволанишдаги беморлар, дорига чидамли сил ва беморга қаратилган даволаш усулларининг янгича ёндашувлари билан танишди.  Тренингда қатнашган ёш шифокорлар билан бир қаторда малакали шифокорлар ҳам силга қарши янги дориларнинг ишлатилиши, даволаш тартиби, дориларга чидамли силни аниқлаш ва ташхис қўйиш ҳақида билиб олди.

Фото: USAID

Бухоро вилояти силга қарши курашиш диспансери бош шифокори Исомиддин Усмоновнинг айтишича: “USAID ташкиллаштирган дориларга чидамли силни клиник бошқариш мавзусидаги тренингда олган билим ва малакаларимиз беморларни самарали даволаш ва мамлакатимиздаги ёш соғлиқни сақлаш ходимларини тарбиялашда муҳим ўрин эгаллайди”.

ЖССТнинг маълумотларига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб сил ва дориларга чидамли силдан 1,7 миллион нафар одам вафот этган.  Дориларга чидамли силни оддий силга қарши дорилар даволай олмаса-да, уни махсус даволаш дастури, кенг қамровли ва малакали ёрдам орқали даволаш мумкин. USAID ўзининг Силга қарши кураш дастури орқали барча мамлакатлардаги ҳамкорларини дориларга чидамли силнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш ҳамда соғлиқни сақлаш ходимларини дориларга чидамли силни даволашдаги энг сўнгги ёндашувлар бўйича малакаларини оширишни қўллаб-қувватлайди.  

Фото: USAID

USAIDнинг силга қарши кураш бўйича беш йиллик дастурининг асосий мақсади сил касаллиги оқибатларини камайтириш ва силнинг кўплаб дориларга турғун шакллари ривожланишининг олдини олишдан иборат.  Дастур кенг кўламли тиббий масалаларни, жумладан  соғлиқни сақлаш соҳасини мустаҳкамлаш учун соғлиқни сақлаш  ходимларини ўқитиш, ташкилотлараро ҳамкорлик ва координацияни мустаҳкамлаш ҳамда кенг оммага силга ташхис қўйиш ва даволаниш имкониятларидан фойдаланишни янада осонлаштириш каби масалаларни ўз ичига олади.

Мавзуга оид