Футзал. Ўзбекистон ёшлар жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Шу йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Таиландда U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича эшитиш имконияти чекланганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
ЎФФ расмий сайти берган хабарга кўра, ушбу мусобақада Қозоғистон, Индонезия, Таиланд, Кувайт, Россия, Германия, Швеция терма жамоалари билан бир қаторда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада ажойиб ўйин намойиш қилиб, финалга қадар етиб келишди. Финалда ўзбекистонлик футзалчилар Швеция терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича эшитиш имконияти чекланганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланди.
Мавзуга оид
22:23 / 27.09.2024
Футзал бўйича ЖЧ-2024 чоракфинал жуфтликлари маълум: Амалдаги чемпионни мағлуб этган Қозоғистон энди вице-чемпионга қарши ўйнайди
13:45 / 15.09.2024
«Учар голландлар»га қарши кечган «отишма»дан эксклюзив фотожамланма
18:36 / 13.09.2024
Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича ЖЧ-2024 старт арафасида: ўйинлар тақвими ва асосий маълумотлар
17:00 / 12.08.2024