Ўзбекистон | 09:18 / 04.12.2017
185434
4 дақиқада ўқилади

1 декабрдан йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар ошди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Президенти фармони билан 2017 йил 1 декабридан бошлаб республикада энг кам ойлик иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилди. Бу эса, албатта, энг кам ойлик иш ҳақига боғлиқ бўлган барча турдаги жарималар миқдорининг ошишига сабаб бўлди. Жумладан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам ЎзР Маъмурий кодексга мувофиқ янги қийматда белгиланади. 

1. Хавфсизлик камари, мотоцикл ҳайдовчиларининг махсус бош кийимни киймаслиги (125-м) – 34 448 сўм

2. Аптечка, махсус ёритқич қайтаргичли нимча, оловўчиргич бўлмаслиги (125-2) – 86 120 сўм

3. Носозликлар (125-3) – 172 240 сўм

4. Давлат рақамисиз (125-5) – 861 200 сўм

5. Сохта давлат рақами (125-6) – 1 722 400 сўм

6. Юк ташиш қоидасини бузиш, буксирлаш қоидасини бузиш (125-1-1) – 861 200 сўм

7. Габаритли юк (125-1-2) – 1 722 400 – 2 583 600 сўм

8. Ойналарни қорайтириш (126-1) – 172 240 сўм, бир йилда қайта содир этилса (126-2) – 344 480 сўм

9. Товушли ишора бериш (127-1) – 172 240 сўм

10.Товушли ва ёритувчи ускуналарни ўрнатиш (127-2) – 172 240 – 861 200 сўм
 
11. Пиёда йўлакларида ҳаракатланиш (128-1) – 86 120 сўм
Йил мобайнида такроран содир этилса (128-2) – 172 240 сўм
Йил мобайнида учинчи марта (128-3) – 516 720 сўм
Йил мобайнида 4 ва ундан кўп марта (128-4) – 688 960 сўм

12.Телефондан фойдаланиш (128-1-1) – 344 480 сўм
Йил давомида такрорланса (128-1-2) – 516 720 сўм

13.Монитор ўрнатиш (128-2-1) – 344 480 сўм
 
14.Тезликни ошириш: 5-20 км/с (128-3-1) – 172 240 сўм
Йил мобайнида такрорланса (128-3-2) – 861 200 сўм
Йил мобайнида учинчи марта – 1 722 400 сўм
 
15.Тезликни ошириш: 20-40 км/с (128-3-2) – 861 200 сўм
Йил мобайнида такрорланса (128-3-3) – 1 722 400 сўм

16.Тезликни меъёрдан 40 км/с тезликдан кўпга ошириш (128-3-3) – 1 722 400 сўм

17.Светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиш (128-4-1) – 344 480 сўм
Йил мобайнида такрорланса – 861 200 сўм

18.Қарама-қарши йўлакда ҳаракатланиш (128-5-2) – 1 722 400 сўм
Йил мобайнида такрорланса (128-5-3) – 3 444 800 сўм
 
19.Тўхташ ёки тўхтаб туриш тақиқланган (128-6-1) – 516 720 сўм
Йил давомида такрорланса (128-6-2) – 861 200 сўм
Йилда учинчи марта (128-6-3) – 1 722 400 сўм
Йилда тўртинчи марта (128-6-3) – 2 583 600 сўм
 
20.Темир йўл чорраҳасини кесиб ўтиш қоидасини бузиш (130-1) – 516 720 сўм
Йил мобайнида такрорланса (130-2) – 861 200 сўм
 
21. Автомобиль бошқарувини маст ҳайдовчига бериш (131-3) – 2 583 600 сўм
 
22. Автомобилни ҳужжатларсиз бошқариш (135-1) – 86 120 сўм
 
23. Суғурта муддати ўтиб кетган бўлса (135-1-1) – 172 240 сўм
 
24. ЙҲҚ бузилишини яшириш (137) – 5 167 200 сўм
 
25. Автомобилдан тана қисмини чиқариш (қўлдан ташқари) (138-4) – 172 240 сўм
 
26. Автомобилни маст ҳолатда ёки ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариш (140) – 2 583 600 сўм
 
27. Пиёдалар томонидан йўл қоидаларининг бузилиши (ст.138) – 57 355 сўм
 
Қуйидаги моддалар автомобилни жарима майдонига олиб борилишига сабаб бўлади.
 
1. Транспорт воситаларини қалбаки ёки ўзгартирилган давлат рақами билан бошқариш (125-5)
2. Қорайтирилган ойнали транспорт воситасини бошқариш (125-6)
3. Ҳайдовчилик гувоҳномаси билан маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш (131-2) 
4. Ҳайдовчилик гувоҳномасиз маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш (131-2)
5. Транспорт воситаси бошқарувини маст ҳолатдаги ҳайдовчига бериш (131-3)
6. Керакли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш (135-2) 
7. Ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум бўлгач, транспорт воситасини бошқариш (135-3) 
8. Мастлик бўйича текширувдан ўтишдан бош тортиш (135-3)

Мавзуга оид