Спорт | 08:52 / 04.12.2017
9401
2 дақиқада ўқилади

Леонид Слуцкий ишдан бўшатилди

Фото: Getty Images

«Ҳалл Сити» футбол жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий ўз лавозимини тарк этди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Англия клуби раҳбарияти ва 46 ёшли россиялик мутахассис 20-тур доирасида «Шеффилд Уэнсдей»га қарши кечган ўйиндан сўнг шартномани тўхтатиш ҳақидаги қарорга келди. Шунингдек таъкидланишича, Слуцкий билан бирга клубни жамоа стратегик директори Олег Яровинский ҳам тарк этади.

«Леонид ўз лавозимида тинимсиз меҳнат қилди ва ўзини жуда ҳалол инсон сифатида кўрсатди. Афсуски, жамоа натижалари биз кутгандек яхшиланмади. Шу сабабдан биз ҳамкорликни тўхтатиш ҳақидаги қарорга келдик. Слуцкий ва Яровинскийга «Ҳалл»даги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман, шунингдек уларга энг яхши тилакларни билдираман», - дея Слуцкийнинг ишдан бўшатилишига изоҳ берди «Ҳалл Сити» раиси ўринбосари Ахаб Аллам.

Леонид Слуцкий ҳам ишдан бўшатилиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен „Ҳалл Сити“га боғлиқ бўлган барчага - ўйинчилар ва ходимлардан тортиб жамоа эгаси ва айниқса ишқибозларга миннатдорлик билдираман.

Бу тажрибани бошимдан ўтказганимдан фахрланаман, бу мен учун мушкул, бироқ жуда ҳаяжонли вақт бўлди.

«Ҳалл Сити» ҳар доим юрагимнинг бир бўлаги бўлиб қолади, ҳамда мен жамоага эга яхши тилакларни билдираман", - дея маълум қилди Слуцкий.

«Ҳалл Сити» Чемпионшипда сўнгги етти ўйиндан бери ғалаба қозонмади. Жамоа 20 турдан кейин турнир жадвалининг 20-ўрнида қолмоқда. Слуцкий эса клуб билан 2017 йилнинг ёзидан бери ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид