Спорт | 17:00 / 04.12.2017
27694
3 дақиқада ўқилади

«Локомотив» - Ўзбекистон кубоги соҳиби

Фото: Kun.uz

Бугун, 4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионида «Бунёдкор» ва «Локомотив» ўртасида Ўзбекистон Кубоги учун финал беллашуви ўтказилди.

Унда аввалроқ мавсум чемпионлигини қўлга киритиб бўлган «темирйўлчилар» кубок финалида ҳам ғалаба қозонди. Ўйин тақдирини Марат Бикмаев 7-дақиқада урган гол ҳал қилди.

Бу натижа, Тошкентнинг учинчи жамоаси «Пахтакор»га қўл келди. 

«Локомотив» бунга қадар Ўзбекистон чемпионатининг 2017 йилги мавсуми чемпиони сифатида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи учун берилган 1 дона квотани ютиб олганди. Қаршининг «Насаф» клуби эса 2-ўрин эгаси сифатида ОЧЛ саралашида ўйнайди. Учинчи йўлланмани Кубок соҳиби қўлга киритиши керак эди. Агар финалда зафар қучганида учинчи йўлланма «Бунёдкор»ники бўларди. Аммо «Локомотив» ғалаба қозонгани учун энди бу квота чемпионатда учинчи ўринни қўлга киритган «Пахтакор» жамоасига насиб этадиган бўлди.

Копанинг кетиши. Мавсумнинг сўнгги ўйинидан фоторепортаж

Ўзбекистон кубоги-2017
Финал
«Бунёдкор» – «Локомотив» 0:1
(0:1)
Гол: Марат Бикмаев (7).
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Жовлон Иброҳимов, Достонбек Ҳамдамов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Шоҳрух Гадоев (Воҳид Шодиев, 78), Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 63), Шоҳруз Норхонов (Вадим Чемиртан, 59).
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Муҳаммад Коне, 89) Садриддин Абдуллаев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе (Санжар Шоаҳмедов, 61), Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Жалолиддин Машарипов (Диёржон Туропов, 76).
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри, Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади (БАА)
Захира ҳаками: Аммар Али Абдулла ал-Жунайбий (БАА)

Видео: Стадионга текин чипта билан тушган мухлисларга текин тўп ҳам керак

Мавзуга оид